Ўзбекистон Президентининг Ўмонга давлат ташрифи якунланди

Ноябрь 17, 2026. 18:41 • 56 сония

• 277
Ўзбекистон Президентининг Ўмонга давлат ташрифи якунланди

ТОШКЕНТ, 17 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўмонга давлат ташрифи якунига етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Масқат шаҳрида Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид билан тарихий музокаралар, шунингдек, ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашувлар ўтказди.

Саммит доирасида Стратегик шериклик тўғрисидаги битим қабул қилинди. Шу билан бирга, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, туризм, илм-фан ва маданий-гуманитар соҳаларда алоқаларни ривожлантиришга қаратилган 30 дан ортиқ ҳужжат имзоланди.

Иқтисодий соҳада 5 миллиард долларлик лойиҳалар тўплами шакллантирилди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, Масқат халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид кузатиб қўйди.

Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш