Ма Ли: Ўзбекистон – улкан ўзгаришлар, очиқ иқтисодиёт ва ўзининг бетакрор маданиятига эга бўлган мамлакат
Август 23, 2026. 09:10 • 2 дақ
• 132
ПЕКИН, 23 август. /“Дунё” АА/. Хитойлик таниқли рассом, ёзувчи ва актриса Лили Ма мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади.
– Ўзбекистон – улкан ўзгаришлар, очиқ иқтисодиёт ва ўзининг бетакрор маданиятига эга бўлган мамлакат. Давлатчиликни ривожлантириш, миллатлараро тотувликни асраш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги ютуқларингиз алоҳида эътирофга лойиқ.
Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар азалдан икки халқни бир-бирига боғлаб турган мустаҳкам кўприк вазифасини ўтаб келмоқда. Қўшма археологик экспедициялар, қадимий ёдгорликларни реставрация қилиш, Самарқандда ўтказиладиган “Шарқ тароналари” каби нуфузли фестивалларнинг барида фаол иштирок этиб келаяпмиз.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида илм-фан, таълим ва санъат соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ҳали ишга солинмаган улкан имкониятлар мавжуд. Зеро, маданиятлар ўртасидаги мулоқот халқлар ўртасида мустаҳкам тинчлик, дўстлик ва ўзаро англашувни таъминлашнинг муҳим омилидир.
Мамлакатингизга тараққиёт ва равнақ, халқингизга тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилайман. Ушбу меҳмондўст замин ҳамиша қуёш нури, эзгу умидлар, тинчлик ва гўзалликка тўла бўлсин.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси