Айсинь-Гьоро Циди: Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик алоқалари икки минг йиллик тарихга эга
Август 22, 2026. 15:00 • 2 дақ
• 39
ПЕКИН, 22 август. /“Дунё” АА/. Хитойлик машҳур хонанда Айсинь-Гьоро Циди мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади.
– Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 35 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик алоқалари икки минг йилдан зиёд тарихга эга. Биз бундан доим фахрланамиз.
Кўп йилдан буён маданият соҳасида фаолият юритиб келаётган мутахассис сифатида айтишим мумкинки, Ўзбекистон бой тарих ва бетакрор маданиятга эга.
Мамлакатингиз ўз маданияти, анъаналари ва санъатини асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Самарқанд, Бухоро, Хива сингари қадимий шаҳарлар жаҳон цивилизациясининг муҳим марказлари ҳисобланади.
Хитойлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга ташриф буюриб, юртимиздаги қадимий тарихий обидалар ва диққатга сазовор масканларни кўришга бўлган қизиқиши йилдан-йилга ортиб бораётгани қувонарли. Бу эса Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси нафақат Хитойда, балки жаҳон ҳамжамиятида ҳам катта қизиқиш уйғотаётганидан далолат беради.
Шу билан бирга, бугунги кунда Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар, маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳамда мутахассисларни жалб этишга қаратилган янги маданий ва туристик марказлар барпо этилмоқда.
Бундай ташаббуслар сайёҳлик салоҳиятини янада ошириш, халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш ва Ўзбекистонни жаҳон харитасида янада юқори мавқега олиб чиқишга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси