Дипломатлар кўмагида ватандошлар Ўзбекистонга қайтарилди
Октябрь 20, 2026. 19:16 • 54 сония
• 76
НОВОСИБИРСК, 20 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари юртдошларимизни ватанга қайтариш бўйича навбатдаги амалий чора-тадбирни амалга оширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Дипломатлар фарзандлари Новосибирск шаҳридаги меҳрибонлик уйида сақланаётган ватандошларимиз оиласини Ўзбекистонга қайтаришга яқиндан кўмаклашди.
Маълум бўлишича, боланинг онаси Россия миграция қонунчилигини бузгани учун Новосибирск шаҳридаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.
Бош консулхона бир кун ичида марказ ва меҳрибонлик уйи раҳбарияти билан тезкор музокаралар ўтказиб, ҳамюртимизнинг зудлик билан озод этилишига эришди. Юртдошимизга тезкор равишда ватанга қайтиш сертификатини расмийлаштириб берди. Болани “Толмачёво” халқаро аэропортига олиб келиб, онасига топширди.
Сўнгги бир ҳафта ичида Бош консулхона вакиллари беш нафар боланинг Ватанга қайтишига кўмаклашди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси