Logo

Ўзбек муҳожирлари билан миграция қоидалари бўйича суҳбат ўтказилди

Май 05, 2026. 09:55 • 2 дақ

495
Ўзбек муҳожирлари билан миграция қоидалари бўйича суҳбат ўтказилди
Ўзбек муҳожирлари билан миграция қоидалари бўйича суҳбат ўтказилди
Ўзбек муҳожирлари билан миграция қоидалари бўйича суҳбат ўтказилди

ОЛМАОТА, 5 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари Олмаота шаҳрида вақтинча яшаб, меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат давомида ҳамюртлар билан Қозоғистоннинг миграция тартиби, рўйхатдан ўтиш, меҳнат фаолиятини тартибга солувчи қонун нормалари ҳамда уларни бузганлик учун жавобгарлик чоралари ҳақида фикр алмашилди. Дипломатлар хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида маълумот берди.

Мулоқот чоғида Қозоғистон ҳудудида қонуний бўлиш қоидаларига риоя қилиш, рўйхатдан ўтиш муддатларига амал қилиш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, муҳожирлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилиб, наркотик воситаларнинг ноқонуний айланиши оқибатлари тушунтирилди. Гиёҳвандликка қарши салбий муносабатни шакллантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари амалга оширилди.

Фуқароларни террорчилик, экстремистик ва радикал гуруҳлар фаолиятига жалб этишга қаратилган турли ёт ғоялар ҳақида ҳам тушунтиришлар берилди. Бу йўналишдаги ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари, белгилари, шахсий хавфсизлик чоралари, шунингдек, қонунчиликка риоя қилиш ва ноқонуний ташкилотларда иштирок этмаслик зарурлиги тушунтирилди.

Тадбирлар доирасида Ўзбекистон фуқаролари билан иш жойларида профилактик суҳбатлар ўтказилди. Уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, мурожаатлари кўриб чиқилди ҳамда яшаш ва меҳнат фаолиятига оид амалий тавсиялар берилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш