Ўзбекистон дипломатлари Оқтовдаги ватандошлар учун сайёр қабул ташкил этилди

Май 25, 2026. 10:25 • 57 сония

155
Ўзбекистон дипломатлари Оқтовдаги ватандошлар учун сайёр қабул ташкил этилди
Ўзбекистон дипломатлари Оқтовдаги ватандошлар учун сайёр қабул ташкил этилди
Ўзбекистон дипломатлари Оқтовдаги ватандошлар учун сайёр қабул ташкил этилди

ОҚТОВ, 25 май. /“Дунё” АА/. Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги ватандошлар иштирокида сайёр қабул ўтказилиб, ҳамюртларга зарур консуллик-ҳуқуқий масалалар юзасидан маслаҳатлар берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сайёр қабул доирасида Оқтов шаҳридаги Бош консулхонага келиш имконияти бўлмаган фуқароларга зарур маълумотномалар тақдим этилди ва консуллик хизматлари кўрсатилди.

Шунингдек ўқинг

Оқтов шаҳрида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан суҳбатлар ўтказилди. Мулоқот чоғида Қозоғистон қонунчилигига риоя этиш, мамлакатда қонуний ва тартибли бўлиш зарурлиги, Ўзбекистон обрўсига путур етказмаслик, шунингдек, радикал оқимлар ва ноқонуний гуруҳларга қўшилиб қолишга йўл қўймаслик масалалари атрофлича тушунтирилди.

Юртдошларга дипломатлар билан доимий алоқада бўлиш ва мурожаат қилишлари учун мавжуд алоқа каналлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар ҳақида маълумот берилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш