Россиянинг Приморск ўлкаси делегацияси малакали мутахассисларни ишга жалб этиш бўйича музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга келади
Январ 27, 2025. 09:17 • 50 сония
• 185
ВЛАДИВОСТОК, 27 январь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги вакиллари ва Приморск ўлкаси ҳукумати мутасаддилари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида уюштирилди.
Томонлар Ўзбекистон фуқароларини қонуний асосда Россиянинг Приморск ўлкасига ишга жалб қилиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, шу йил февраль ойида Приморск ўлкаси делегациясининг Ўзбекистонга навбатдаги ташрифини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Сафар давомида Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидан малакали ишчиларни Приморск ўлкасига ишга жалб этиш бўйича музокаралар ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Приморск ўлкасидаги салоҳиятли иш берувчилар томонидан ишга қабул қилишга танлаб олинган Ўзбекистон фуқаролари учун барча шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.
Бундан ташқари, ишга жалб қилинадиган мамлакатимиз фуқароларининг Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориши учун рухсатнома (патент)ни расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш мақсадида, тиббий кўрикдан ўтиш ва юқумли касалликлар мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномаларни расмийлаштириш Ўзбекистон ҳудудида амалга оширишини кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди