Ўзбекистондаги туризм соҳасига ихтисослашган таълим муассасалари битирувчилари Хитойда амалиёт ўтиши ва ишлаши мумкин
Июнь 14, 2025. 10:38 • 42 сония
• 64
ГУАНЧЖОУ, 14 июнь. /"Дунё" АА/. Хитой билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида, Бош консулхона кўмагида "Hainan Reaching Culture Education" компанияси ва Ўзбекистон Миграция агентлиги вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Музокаралар давомида юртимизнинг туризм соҳасига ихтисослашган таълим муассасалари битирувчилари учун Хитойнинг туризм марказларидан бири – Хайнань провинциясидаги меҳмонхоналарда амалиёт ўтиш ва ишга жойлашиш дастурини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хитой томони дастурнинг барча жиҳатларини, жумладан, уни амалга ошириш механизмларини пухта ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Дастурни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга малака сертификатлари берилиши, унинг асосида маҳаллий меҳмондўстлик саноати корхоналарида ишлаш учун танлов ўтказилиши кўзда тутилган.
Учрашув сўнггида томонлар музокараларни давом эттириш ва яқин келажакда ҳамкорлик битимини имзолашга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди