2026 йил 6 ойда юртимизнинг Олмаотадаги Бош консулхонаси 1,8 мингдан ортиқ ватандошга ёрдам кўрсатди

Июль 08, 2026. 19:30 • 3 дақ

123

ОЛМАОТА, 8 июль. /“Дунё” АА/. 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан консуллик округи ҳудудида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жумладан, ҳисобот даврида 1832 нафар ватандошга консуллик-ҳуқуқий, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, давлат маблағлари ҳисобидан 500 нафардан ортиқ фуқарога Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилди. Вақтинча яшаш жойига эга бўлмаган 30 нафар ҳамюртимиз хостелларга жойлаштирилди, моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолган 20 нафар юртдошимизга эса Ватанга қайтиш учун авиачипталар сотиб олинди.

Бундан ташқари, турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлган 6 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари Ватанга репатриация қилинди. Консуллик округида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлган яна 6 нафар фуқаро ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига ётқизилди. Уларнинг даволаниши учун барча харажатлар давлат маблағлари ҳисобидан қопланди.

Ватандошларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доирасида Бош консулхона томонидан 185 нафар Ўзбекистон фуқаросининг инсофсиз иш берувчилар томонидан ноқонуний олиб қўйилган паспортлари ва шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари эгаларига қайтарилди.

Вақтинча сақлаш муассасаларида сақланаётган фуқаролар билан ишлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бош консулхона вакиллари 500 нафардан ортиқ ватандош билан онлайн учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ўрганди, Ўзбекистонга қайтариш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирди.

Шунингдек ўқинг

Меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида уй-жойсиз қолган ҳамюртларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Бош консулхона томонидан консуллик округи ҳудудида жойлашган иккита хостел маъмурияти билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Бу муҳтож юртдошларни вақтинча жойлаштириш имконини берди.

Биринчи ярим йилликда дипломатлар Олмаота шаҳридаги ватандошлар ишлаётган 18 та қурилиш объектида бўлишди. Сайёр учрашувлар давомида 600 нафардан ортиқ мигрантлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Юртдошларга Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг оила аъзолари учун ижтимоий кафолатлар, Миграция агентлиги томонидан тақдим этилаётган янги имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга, ҳамюртларимизга Қозоғистон миграция қонунчилиги талаблари тушунтирилди. Бузғунчи диний ва террористик ташкилотлар фаолиятига жалб этилишининг олдини олиш ҳамда бундай ноқонуний тузилмалар билан боғлиқ шахслар билан муносабатларга йўл қўймаслик масалалари бўйича профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш