ТИВда ходимлар орасидаги энг фаол китобхонлар аниқланди

Июль 28, 2026. 20:30 • 2 дақ

67
ТИВда ходимлар орасидаги энг фаол китобхонлар аниқланди
ТИВда ходимлар орасидаги энг фаол китобхонлар аниқланди
ТИВда ходимлар орасидаги энг фаол китобхонлар аниқланди
ТИВда ходимлар орасидаги энг фаол китобхонлар аниқланди
ТИВда ходимлар орасидаги энг фаол китобхонлар аниқланди

ТОШКЕНТ, 28 июль. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазирлигида ходимлар ўртасида мутолаа маданиятини юксалтиришга қаратилган “Энг фаол китобхон” танлови ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Танлов иштирокчилари ўзбек ва жаҳон адабиёти асарлари бўйича 30 та тест саволига жавоб берди. Ходимларнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа нафақат ўз билимини синовдан ўтказиш, балки севимли асарларини мутолаа қилишга ҳам замин яратган. Улар бу каби ташаббуслар доимий анъанага айланиши тарафдори эканини билдиришди.

Шунингдек ўқинг

Вазирнинг маънавият ва маърифат масалалари ҳамда давлат тили бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Йигиталиевнинг қайд этишича, лойиҳада асосий эътибор ёш дипломатларнинг иштироки ва уларда мутолаага қизиқишни оширишга қаратилди. Лойиҳа ички китобхонлик рейтингини шакллантиришга ҳам хизмат қилиши таъкидланди.

Танлов ғолиблари пул мукофоти, махсус сертификат ва китоблар тўплами билан тақдирланади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш