Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига инфотур қозоғистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди
Январ 13, 2025. 10:42 • 38 сония
• 133
ОҚТОВ, 13 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Элчихонаси кўмагида ташкил этилган инфотур доирасида Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги Шахмардан Есенов номидаги Каспий технология ва муҳандислик университетининг олти нафар талабаси ва ўқитувчисидан иборат гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

5-10 январь кунлари бўлиб ўтган ташриф доирасида меҳмонлар Мўйноқ, Нукус ва Хива шаҳарларининг муҳим маданий ва тарихий обидаларига ташриф буюрдилар. Шунингдек, "Миздахкан" меъморий-тарихий мажмуаси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Инфотур иштирокчиларининг сўзларига кўра, саёҳат уларда катта таассурот қолдирди. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятига бўлган ташриф давомида тур қанташчилари минтақаларнинг маданияти, миллий таомлари, маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлиги ҳамда мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан танишдилар
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси