Фарғона вилояти ҳокими XV Хитой хорижий инвестициялар ярмаркасида нутқ сўзлади

Ноябрь 05, 2026. 09:30 • 3 дақ

• 27
Фарғона вилояти ҳокими XV Хитой хорижий инвестициялар ярмаркасида нутқ сўзлади
Фарғона вилояти ҳокими XV Хитой хорижий инвестициялар ярмаркасида нутқ сўзлади
Фарғона вилояти ҳокими XV Хитой хорижий инвестициялар ярмаркасида нутқ сўзлади
Фарғона вилояти ҳокими XV Хитой хорижий инвестициялар ярмаркасида нутқ сўзлади
Фарғона вилояти ҳокими XV Хитой хорижий инвестициялар ярмаркасида нутқ сўзлади
Фарғона вилояти ҳокими XV Хитой хорижий инвестициялар ярмаркасида нутқ сўзлади
Фарғона вилояти ҳокими XV Хитой хорижий инвестициялар ярмаркасида нутқ сўзлади
Фарғона вилояти ҳокими XV Хитой хорижий инвестициялар ярмаркасида нутқ сўзлади

ПЕКИН, 5 ноябрь. /“Дунё” АА/. Пекинда ўтказилган XV Хитой хорижий инвестициялар ярмаркиси доирасида Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси кўмагида ушбу форумда Фарғона вилояти делегацияси, жумладан, маҳаллий ҳокимият ва ишбилармон доираларнинг 50 га яқин вакили иштирок этди.

Хитойнинг хориждаги корхоналарни ривожлантириш ассоциацияси (CODA) томонидан ташкил этилган мазкур тадбир Хитой давлат идоралари, халқаро ташкилотлар, инвестиция компаниялари ва бизнес ҳамжамиятининг 1000 дан ортиқ вакилини жамлади.

Ялпи мажлисда Словакия бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт вазири Денис Сакова, Хитой Давлат тараққиёт ва ислоҳотлар миллий комиссияси вакиллари, CODA раҳбарияти, шунингдек, “China Energy Engineering”, “Geely” ва “Sany” каби йирик компанияларнинг раҳбарлари сўзга чиқдилар.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров онлайн тарзда иштирок этиб, минтақанинг иқтисодий салоҳияти ва хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорлик истиқболларини ҳақида сўзлаб берди.

Форум доирасида Ўзбекистон, Словакия, Иордания, Никарагуа, Мальдив ороллари ва Мозамбик элчиларининг мулоқоти ҳам бўлиб ўтди. Унда ўзбек-хитой муносабатларининг стратегик хусусияти ҳамда савдо-инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари қайд этилди.

Махсус “Фарғона бурчаги” кўргазмасида вилоятнинг экспорт маҳсулотлари — тўқимачилик, озиқ-овқат товарлари, керамика ва халқ ҳунармандчилиги буюмлари намойиш қилинди. Шунингдек, G2B ва B2B форматларидаги музокаралар ўтказилиб, уларнинг якунлари бўйича қатор йўналишларда ҳамкорлик келишувларига эришилди.

Цзян Юнь, CODA бош котибининг ўринбосари:

- Ўзбекистон делегацияси XV Хитой хорижий инвестициялар ярмаркисида муваффақиятли иштирок этиб, хитойлик компанияларда катта қизиқиш уйғотди. Улар Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот олдилар.

Шунингдек ўқинг

Фарғона вилояти тақдимоти туфайли биз минтақадаги эркин иқтисодий ва саноат зоналари ҳақида хабардор бўлдик. Хитойлик тадбиркорлар вилоят вакиллари билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар. Ишончим комилки, бу тадбир ҳар икала томон учун ҳам ўзаро манфаатли бўлади.

Катерин Син, “Huaihai Holding Group” компанияси вице-президенти:

-Фарғона вилояти бой инвестициявий, экспорт ва туристик салоҳиятга эга бўлиб, хитойлик компанияларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ҳозирда йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинмоқда. Хитойлик иштирокчилар вилоятга инвестиция киритиш ва ўзаро манфаатли ташаббусларда қатнашиш истагини билдирдилар.

Ву Кэгуан, CODA вице-президенти:

- Ушбу кенг кўламли форум унда қатнашаётган барча давлатлар учун катта аҳамиятга эга. Фарғона вилояти учун бу янги ҳамкорларни топиш ҳамда ўз савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини батафсил таништириш учун яхши имкониятдир.

Ишончим комилки, Ўзбекистон ва Хитой ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада кенгаяди.

Ли Вэйфан,“Феникс” телеканали продюсери:

- Мен ушбу форумда қатнашганимдан жуда мамнунман. Бу ерда турли мамлакатлар делегациялари ўз тақдимотларини намойиш этдилар. Мен учун Фарғона вилоятининг тақдимоти айниқса қизиқарли бўлди.

Мен аввал ҳам Ўзбекистонда бўлганман ва бир йил ичида мамлакатдаги хитойлик корхоналар сони икки баробар ортганини билдим. Бу жуда салмоқли кўрсаткичдир. CODA сизнинг мамлакатингизда янги йирик лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашишига ишонаман.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш