Польшадан муносабат: Ўзбекистон менинг қалбимни забт этди
Ноябрь 25, 2024. 12:51 • 2 дақ
• 135
ВАРШАВА, 25 ноябрь. /"Дунё" АА/. "Silk Trip" (Польша) сайёҳлик компанияси ҳаммуассиси, "Ипак йўлида туризм" 29-Тошкент халқаро туристик ярмаркаси иштирокчиси Анжей Нанус "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги фикрларини билдирди:

– "Silk Trip" компаниясининг вазифаси польшалик сайёҳлар учун Ўзбекистонга, хусусан, тарихий Буюк ипак йўлининг Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарларига турлар ташкил этишдир.
Ўзбекистон менинг қалбимни забт этди. Бу жуда қизиқарли мамлакат ва кўплаб поляклар бу ерга саёҳат қилишга катта қизиқиш билдирмоқда.
Варшавадан Тошкентга тўғридан-тўғри авиа рейсларнинг йўлга қўйилиши бу вазифани анча соддалаштирди. Кўпчилик менга Фаcебоокда саёҳат қилиш имконияти, нархи, ташкилотчилик, меҳмонхона шароитлари ва экскурсия дастури ҳақида саволлар билан ёзади. Компаниямиз ушбу жиҳатларнинг барчасини эътиборга олади. Биз турли хил таклифларни тайёрладик: 6, 8 ёки 11 кунлик саёҳатлар барчаси инклюзив форматда ва ҳамёнбоп.
Шунингдек, биз диққатга сазовор жойлар ҳақида кўплаб маълумотларни етказиш мақсадида поляк тилида сўзлашувчи гидларни таклиф қиламиз. Биринчи навбатда, Польшадан келган сайёҳлар гуруҳига эътибор қаратамиз. Лекин қўшни Европа давлатларидан ҳам Ўзбекистонга ташриф буюришни истаган сайёҳлар учун очиқмиз. Бу ажойиб жой.
Ўтган икки кун ичида Ўзбекистонга қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ва Озарбайжондан бўлган каби кўплаб туроператорлар билан учрашдим. Биз алоқа ва таклифлар алмашдик. "Silk Trip" билан ҳамкорлик қилувчи компаниялардан ҳам кўплаб таклифлар олдим.
Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд, Хива каби шаҳарларидаги меҳмонхоналар вакиллари билан суҳбатлашдим. Ушбу компания ва меҳмонхоналар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш ниятидаман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди