Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Декабрь 17, 2025. 18:37 • 2 дақ
• 103СУЧЖОУ, 17 декабрь. /“Дунё” АА/. Хитой Халқ Республикасининг Сучжоу шаҳрида ташкил этилган “Ўзбекистон туризми Хитойда” номли халқаро форумда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Нуритдинов бошчилигидаги делегация ҳам қатнашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Аввал хабар берганимиздек, Наманган вилояти ҳокимлиги делегацияси Хитойда бўлиб, турли йўналишларда учрашувлар ўтказиб, кўплаб шартнома ва келишувларга эришмоқда.
Ташрифнинг иккинчи куни вакилларимиз Сучжоу шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон туризми Хитойда” номли халқаро форумда иштирок этди. Форум давомида туризм соҳасини ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбир иштирокчиларига Наманган вилоятининг инвестицион салоҳияти, туристик имкониятлари ва ҳудудда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар тақдим этилди.
Хитой ишбилармон доиралари ҳамда туризм соҳаси вакиллари 2026 йилда Наманган вилоятида ўтказиладиган 65-халқаро “Гуллар фестивали”га таклиф этилди.
Форум доирасида туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган меморандум имзоланди. Жумладан, “Communication Department of Suzhou Heping International Travel Agency Co., Ltd.” компаниясининг Халқаро алоқалар департаменти бош менежери Ху Ли хоним билан икки ҳудуд ўртасида туристик оқимни ошириш ҳамда Наманган вилоятига сайёҳларни жалб этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Тадбир доирасида вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Нуритдинов Наманган вилоятининг туризм имкониятлари ва инвестиция салоҳиятига бағишланган махсус тақдимот ўтказди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди




