Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Декабрь 15, 2025. 09:46 • 2 дақ
• 202
КУАЛА-ЛУМПУР, 15 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчихонасида мамлакатимизнинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ҳамда туроператорларнинг B2B шаклидаги учрашуви ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Малайзия сайёҳлик компаниялари ассоциацияси (MATTA) раҳбарияти, маҳаллий туроператорлар вакиллари, малайзиялик актриса, телебошловчи Адреа Абдуллаҳ ва Ўзбекистоннинг Малайзиядаги туризм элчиси Далер Ҳамроқулов иштирок этди.
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев иштирокчиларга мамлакатимизда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, туризмни жадал ривожлантириш ва сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Хорижий сайёҳларни кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистонда 90 дан ортиқ хорижий давлатлар, жумладан, Малайзия фуқаролари учун визасиз режим жорий этилгани қайд этилди.
Сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратилгани, “Uzbekistan Airways”, “Batik Air” ва “AirAsia” авиакомпаниялари Тошкент ва Куала-Лумпур шаҳарлари ўртасида ҳафтасига етти марта тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга ошираётгани таъкидланди.
Иштирокчиларга республика туркомпаниялари томонидан тақдим этилаётган сайёҳлик хизматлари, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимизнинг туризм дастурлари, “зиёрат туризм”, “гастрономик туризм”, “қишки туризм”, “MICE туризм” каби турпакетлар ҳақида маълумот берилди.
Икки мамлакат туроператорларининг “B2B” шаклидаги учрашувлари доирасида “зиёрат туризм”, “қишки туризм” ва бошқа турдаги турпакетларни Малайзияда кенг тарғиб қилиш орқали республикага сайёҳлар оқимини ошириш бўйича аниқ келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди
Ватандошлар Будапешт марказий кўчаларида махсус акция ўтказишди