Буюк Британия бўйлаб "Ўзбекистон карвони" номли ўзбек маданияти ва таомлари фестивали ўтказилади
Май 27, 2025. 16:07 • 45 сония
• 157
ЛОНДОН, 27 май. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 5-17 июнь кунлари Буюк Британиянинг олтита шаҳрида "Ўзбекистон карвони" номли ўзбек маданияти ва таомлари фестивали бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур маданий тадбир Эдинбург, Манчестер, Ливерпуль, Кардифф, Оксфорд ва Лондон каби йирик шаҳарларини қамраб олади. "Ўзбекистон карвони" доирасида меҳмонларга миллий таомлар тақдим этилади ҳамда Ўзбекистон саёҳат манзили сифатида таништирилади.
Бу сафарнинг мақсади Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини халқаро майдонда намоён этиш, мамлакатимизга бўлган қизиқишни ошириш, ҳамда Буюк Британия жамоатчилиги билан маданий алоқаларни ривожлантиришдан иборат.
Ташаббус мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчихонаси, Туризм қўмитаси, Лондондаги "OshPaz" ўзбек миллий таомлари ресторани ҳамда машҳур шеф-повар Бахриддин Чустий томонидан илгари суриляпти.
"Ўзбекистон карвони" жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари Лондоннинг тарихий маркази ҳамда туристлар орасида оммабоп ҳисобланган "Tower Bridge"да ўлиб ўтаган "Ўзбекистон маданияти ва миллий таомлари" фестивалида ҳам тақдим этилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди