Мадриддаги Европа автомобилчилар клубида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири ўтказилди
Май 27, 2025. 12:53 • 50 сония
• 67
МАДРИД, 27 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Мадрид шаҳридаги Европа автомобилчилар клубида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир қатнашчиларига Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий мероси, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган қадимий Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларининг сайёҳлик салоҳияти, мазкур кентларнинг Буюк ипак йўли давридаги муҳим аҳамияти, жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлаб берилди.
Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти кўп қиррали эканлиги, мамлакатимизда қадимий экскурсия йўналишларидан ташқари экологик, гастрономик, этнографик, спорт ва зиёрат туризмини ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Ноёб ландшафтлар, бой маданият ва анъанавий ўзбек меҳмондўстлиги юртимиз жозибадорлигининг муҳим омиллари сифатида қайд этилди.
Бўлиб ўтган тадбир йиғилганларга катта таассурот қолдирди. Улар мамлакатимизга истиқболли сайёҳлик йўналиши сифатида қарашларини таъкидладилар. Кўплаб иштирокчилар келгусида юртимизга келиб, унинг тарихий обидалари, маданияти ва табиати билан яқиндан танишиш истагини билдиришди.
Тақдимот якунида Испания томони учун ўзбекона дастурхон ёзилди ҳамда миллий таомларимиз ва ширинликлар улашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди