Logo

Мисрнинг йирик шаҳарларида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти намойиш этилмоқда

Ноябрь 17, 2023. 11:53 • 39 сония

173
Мисрнинг йирик шаҳарларида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти намойиш этилмоқда

ҚОҲИРА, 17 ноябрь. /«Дунё» АА/. Миср шаҳарларининг марказий кўчаларидаги катта экранларда Ўзбекистонга бағишланган видеолавҳалар намойиш этиляпти, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

1 ноябрдан бошлаб «DIGMO» компанияси билан биргаликда Мисрнинг Қоҳира, Искандария, Гиза ва Шайх Зайид шаҳарларининг марказий кўчаларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этувчи акция ўтказиляпти.


Тегишли баннер ва электрон экранлар Қоҳиранинг «Ўзбакия» туманидаги Рамзес майдонида, Искандария шаҳри марказидаги Ўрта Ер денгизи соҳилидаги машҳур «Stanley Bridge» кўприги яқинида, Гиза ва Шайх Зайид шаҳарларидаги йирик савдо марказларига туташ автомобиллар ва аҳоли гавжум ҳудудларда жойлаштирилган.


10-15 сония давом этаётган видеолавҳаларда инглиз ва араб тилларида мамлакатимизнинг зиёрат туризми имкониятлари, ислом оламида машҳур бўлган Самарқанд, Бухоро ва Хоразм сингари қадимий шаҳарларимиздаги тарихий ёдгорликлар ҳамда юртимизнинг гўзал табиати намойиш этилмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси