Москвада "Марказий Осиё "Uzbekistan Airways" қанотида биринчи йиллик форуми бўлиб ўтди
Май 16, 2025. 14:19 • 2 дақ
• 51
МОСКВА, 16 май. /"Дунё" АА/. Москва шаҳрида "Uzbekistan Airways" миллий авиакомпанияси томонидан Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "Марказий Осиё "Uzbekistan Airways" қанотида" биринчи йиллик форуми ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасининг етакчи вакилларини бирлаштиргани халқаро шерикликни мустаҳкамлаш ва икки давлат ўртасида сайёҳлик оқимини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.
"Uzbekistan Airways" форум ташаббускори сифатида халқаро авиаташувлар ва туризм келажаги, шунингдек, ривожланишнинг асосий йўналишлари бўйича ўз қарашларини тақдим этди. Шунингдек, йўналишлар тармоғининг кенгайиши, янги йўналишлар, парвозлар частотаси, Тошкентдаги замонавий авиация хаби орқали саёҳат қилувчи йўловчиларга таклиф этилаётган қулай уланишлар ва хизматлар ҳақида маълумот берилди.
Тадбирининг очилиш қисмида "Uzbekistan Airways" Миллий авиакомпанияси бошқаруви раиси ўринбосари Шуҳрат Ядгаров ва Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов маъруза билан қатнашди.
Дастурнинг асосий қисмида иштирокчиларга Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига доир видеоролик намойиш этилди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, бой маданий мерос, ривожланаётган инфратузилма ва туризм соҳасидаги Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги истиқболлари ҳақида тақдимотлар ўтказилди.
"Uzbekistan Airways" алоҳида блок таркибида йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, йўналишлар тармоғини ривожлантириш бўйича ўз ташаббуслари ҳамда Марказий Осиё ва Россия ўртасидаги ҳаво алоқасини таъминлашдаги авиакомпаниянинг стратегик роли ҳақида батафсил сўзлаб берувчи "Марказий Осиё қанотлари" тақдимотини ҳам ўтказди. Унда 2025 йилда Тошкент орқали транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш ва янги йўналишларни ишга тушириш бўйича режалар тақдим этилди.
Форум давомида В2В шаклидаги учрашувлар ташкил этилди. Унда иштирокчилар туристлар оқимини кўпайтириш, қўшма сайёҳлик маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва авиация ечимларини бозор эҳтиёжлари билан интеграциялаш йўлларини муҳокама қилдилар.
Тадбир Ўзбекистоннинг маданий ранг-баранглигини намойиш қилувчи махсус дастур билан якунланди.
Таъкидлаш керакки, "Uzbekistan Airways" Миллий авиакомпанияси Ўзбекистоннинг сайёҳлик ва авиация салоҳиятини халқаро майдонда оммалаштириш бўйича фаол ишларни давом эттирмоқда. Хусусан, Москва шаҳрида мазкур форумнинг ўтказилиши авиакомпаниянинг халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва Марказий Осиёда туризмни ривожлантириш бўйича стратегик йўналишининг яна бир тасдиғи бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди