Ўзбекистоннинг зиёрат туризми Малайзияда тарғиб қилинди

Ноябрь 09, 2026. 09:30 • 2 дақ

• 221
Ўзбекистоннинг зиёрат туризми Малайзияда тарғиб қилинди
Ўзбекистоннинг зиёрат туризми Малайзияда тарғиб қилинди
Ўзбекистоннинг зиёрат туризми Малайзияда тарғиб қилинди
Ўзбекистоннинг зиёрат туризми Малайзияда тарғиб қилинди
Ўзбекистоннинг зиёрат туризми Малайзияда тарғиб қилинди
Ўзбекистоннинг зиёрат туризми Малайзияда тарғиб қилинди

КУАЛА-ЛУМПУР, 9 ноябрь. /“Дунё” АА/. Малайзияда ўтказилган V халқаро зиёрат туризми конференцияси доирасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари кенг тарғиб этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси маҳаллий туркомпаниялар билан ҳамкорликда ташкил этган тақдимот хорижий сайёҳлик вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Тўрт кун давом этган халқаро тадбирда 1000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий туркомпаниялар, меҳмонхона ва авиакомпаниялар вакиллари, соҳа экспертлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Конференция доирасида Малайзиянинг туризм соҳасидаги етакчи ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди. Хусусан, Малайзия Ислом туризм маркази бош директори Моҳаммад Фаизал, “MATTA” сайёҳлик компаниялари ассоциацияси вице-президенти Моҳд Ҳиззат, “PAPUX” ҳаж ва умрага юборувчи сайёҳлик компаниялари ассоциацияси вице-президенти Фатҳир Адҳадад билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Шунингдек ўқинг

Суҳбат чоғида мамлакатимизда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, зиёрат туризмини ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

“WITC Mart” зиёрат туризми ярмаркаси қатнашчилари Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги ислом дунёсига оид қатор зиёратгоҳлар фаолияти билан танишди. Сўнгги йилларда виза режими соддалаштирилиши натижасида 90 дан ортиқ хорижий давлатлар, жумладан, Малайзия фуқаролари учун республикага визасиз кириш тартиби амал қилаётганига алоҳида урғу берилди.

Бугунги кунда Тошкент ва Куала-Лумпур шаҳарлари ўртасида “Uzbekistan Airways” ва “Batik Air Malaysia” авиакомпанияларининг тўғридан-тўғри авиақатновлари мавжудлиги Марказий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиё минтақалари ўртасида сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Ярмаркада қатнашган қатор маҳаллий туркомпаниялар, хусусан, “Nuh Travel & Tours”, “Soka Travel”, “Rayhar Travel”, “Ikhlas Travel” каби туроператорлар томонидан “Зиёрат туризми”, “Тарихий-маданий туризм”, “Умра+”, “Гастрономик туризм”, “Қишки туризм” каби сайёҳлик дастурлари таклиф этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш