Ўзбекистон терма жамоаси ноябрда Россия ва Саудия Арабистонига қарши ўйнайди

Ноябрь 09, 2026. 14:00 • 2 дақ

• 43
Ўзбекистон терма жамоаси ноябрда Россия ва Саудия Арабистонига қарши ўйнайди

ТОШКЕНТ, 9 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ноябрь ойидаги FIFA кунлари доирасида ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларига жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Миллий терма жамоамиз 12 ноябрь куни Тошкентда Россия билан, 17 ноябрь куни эса Доҳа шаҳрида Саудия Арабистони қарши майдонга тушади.

Қайдномадан янги футболчилар ҳам ўрин олган. Ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов тикланиш жараёнини давом эттириши учун бу сафарги йиғинда иштирок этмайди.

Терма жамоа мураббийлар ва тиббий штаби ҳимоячимизнинг ҳолатидан келиб чиқиб, унинг тикланиш жараёнларини давом эттириш мақсадида футболчини йиғинга жалб этмасликка қарор қилди.

Жамоа сардори Элдор Шомуродов оилавий сабабларга кўра йиғиннинг дастлабки кунларини ўтказиб юборади.

Дарвозабонлар

Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”), Владимир Назаров (“Пахтакор”), Эдем Неманов (“Динамо Самарқанд”), Самандар Муратбаев (“Насаф”).

Шунингдек ўқинг

Ҳимоячилар

Рустамжон Ашурматов (“Истиқлол”, Эрон), Жаҳонгир Ўрозов (“Рубин”, Россия), Беҳрузжон Каримов (“Лугано”, Швейцария), Шерзод Насруллаев (“Пахтакор”), Муҳаммадрасул Абдумажидов (“Пахтакор”), Ғиёсжон Ризақулов (“Қизилқум”), Маҳмуджон Маҳамаджонов (“Динамо” Махачқала, Россия), Дилшод Муртозоев (“Насаф”).

Ярим ҳимоячилар

Одилжон Ҳамробеков (“Трактор”, Эрон), Азизбек Тўлқунбеков (“Бунёдкор”), Акмал Мозговой (“Пахтакор”), Азизжон Ғаниев (“Банияс”, БАА), Шерзод Эсанов (“Бухоро”), Умарали Раҳмоналиев (“Сабаҳ”, Озарбайжон), Диёр Холматов (“Навбаҳор”), Беҳруз Ўктамов (“Сурхон”), Аброрбек Исмоилов (“Нефтчи”), Достонбек Ҳамдамов (“Пахтакор”), Руслан Жиянов (“Навбаҳор”), Жасур Жалолиддинов (“Навбаҳор”), Аббос Файзуллаев (“Истанбул Башакшеҳир”, Туркия), Нодир Абдураззоқов (“ОКМК”), Азиз Холмуродов (“ОКМК”).

Ҳужумчилар

Элдор Шомуродов (Истанбул Башакшеҳир, Туркия), Ҳусайн Норчаев (Навбаҳор), Азизбек Амонов (Динамо Самарқанд).

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш