Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган халқаро кўргазма-форумда Ўзбекистон маданияти ва туризм салоҳияти кенг намойиш этилди

Июнь 01, 2026. 15:55 • 2 дақ

63

ТЯНЬЦЗИНЬ, 1 июнь. /“Дунё” АА/. Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган “World Intelligence Expo 2026” – сунъий интеллект ва интеллектуал технологияларга бағишланган йирик халқаро кўргазма-форумда Ўзбекистон маданияти ва туризм салоҳияти тақдим этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур нуфузли тадбирда Хитой ва хорижий давлатларнинг вазирлик ва идоралари, йирик ишлаб чиқарувчи компаниялари, туризм, ахборот технологиялари, сунъий интеллект соҳалари мутахассислари, дипломатик ваколатхоналар ходимлари ҳамда етакчи ОАВ вакиллари иштирок этди.

Форум қатнашчилари мамлакатимизда барча соҳаларда жадал суръатлар билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланишлар жараёни, хусусан, туризм йўналишида олиб борилаётган тизимли ишлар ҳамда соҳада рақамли трансформацияни тезлаштиришга қаратилган “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси билан атрофлича таништирилди.

Мазкур стратегия доирасида электрон виза хизматлари, меҳмонхоналарни рўйхатдан ўтказиш, транспорт алоқаси, онлайн брон қилиш тизимлари ва рақамли туристик хизматларни ягона фойдаланувчилар учун қулай муҳитга бирлаштирган кенг қамровли Ягона миллий туризм платформаси ишга туширилгани алоҳида қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, Самарқанд ва Бухоро каби тарихий шаҳарларимизда ақлли транспорт тизимлари, рақамли навигация, жамоат хавфсизлиги технологиялари ҳамда аҳоли ва ташриф буюрувчилар тажрибасини яхшилашга мўлжалланган «ақлли шаҳар» (Smart city) хизматлари орқали туризм изчил ривожлантирилаётгани айтиб ўтилди.

Халқаро анжуман доирасида ташкил этилган миллий павильонда юртимизнинг бой маданий мероси, ҳунармандчилик анъаналари ва туризм салоҳияти намойиш этилди. Ўзбек усталари томонидан тақдим этилган миллий амалий санъат намуналари — кулолчилик ва бошқа анъанавий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Меҳмонлар эътиборига ҳавола этилган жозибали миллий куй-қўшиқлар ва рақслар, санъат усталарининг жонли чиқишлари тадбирга ҳақиқий байрамона руҳ бағишлади.

Умумий ҳисобда 700 дан ортиқ компания иштирок этган ушбу глобал кўргазмада робототехника, “смарт сити” ечимлари, дрон технологиялари ва рақамли инфратузилмалар марказий ўринни эгаллади. “World Intelligence Expo 2026” нафақат технологиялар намойиши, балки глобал инновациялар, рақамли иқтисодиёт ва келажак индустриялари атрофлича муҳокама қилинадиган халқаро мулоқот майдони сифатида ҳам катта аҳамият касб этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш