Logo

Ўзбекистоннинг гастрономик туризм салоҳияти Малайзияда ўтказилган халқаро ярмаркада намойиш этилди

Май 12, 2025. 07:11 • 32 сония

71
Ўзбекистоннинг гастрономик туризм салоҳияти Малайзияда ўтказилган халқаро ярмаркада намойиш этилди

КУАЛА-ЛУМПУР, 12 май. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 9-11 май кунлари Малайзиянинг Селангор штатида "Carnival Premier – 2025" ярмаркаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Селангор штати маъмурияти ва Малайзия Миллий университети томонидан ташкил этилган ярмаркада маҳаллий ва хорижий ҳалол озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ресторан тармоқлари вакиллари иштирок этди.

Ярмарка доирасида маҳаллий туристик компания билан биргаликда Ўзбекистон гастрономик туризми салоҳияти намойиш этилди. Шунингдек, ўзбек паловининг самарқандча тури тайёрланди ва у хорижий томонга манзур бўлди.

Уч кун давом этган ярмаркада 6 мингдан зиёд меҳмон Ўзбекистон гастрономик туризми салоҳияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш