Logo

“Avesta” АА: Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегаралар ўзаро алоқа ва биргаликдаги ўсиш нуқталарига айланмоқда

Апрель 17, 2026. 12:14 • 2 дақ

471
“Avesta” АА: Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегаралар ўзаро алоқа ва биргаликдаги ўсиш нуқталарига айланмоқда

ДУШАНБЕ, 17 апрель./“Дунё” АА/. Оммабоп “Avesta” ахборот агентлигида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг янги босқичига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, “Ўзметкомбинат” АЖ ва Тожикистон металлургия комбинати ўртасида стратегик меморандум имзоланди.

Мазкур иқтисодий келишув замирида юқори даражадаги ўзаро ишонч тургани алоҳида таъкидланган. Бу воқеа икки давлат раҳбарларининг тўсиқларни бартараф этиш, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек ўқинг

Агентликнинг ёзишича, ушбу келишув Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмоннинг Президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида амалга оширилган. Ушбу ташриф ўзбек-тожик ишбилармонлик алоқаларига янги суръат бағишлаган.

Мақола якунида бу каби лойиҳалар нафақат иқтисодий самара бериши, балки янги иш ўринлари яратиш ва ҳудудларни ривожлантириш орқали ижтимоий барқарорликни таъминлаши қайд этилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш