Сурияга ўзбек маҳсулотларини экспорт қилиш масаласи муҳокама қилинди
Декабрь 31, 2025. 08:15 • 41 сония
• 173ДАМАШҚ, 4 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ва мамлакатимизнинг Кувайтдаги Элчиси Аюбхон Юнусовнинг Дамашққа ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси аъзолари Сурия Савдо палаталари федерацияси ва Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан учрашди.
Музокараларда Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, ўзаро савдо ҳажмини ошириш йўллари ва қўшма корхоналар ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар, фармацевтика, озиқ-овқат ва саноат маҳсулотларини Сурияга экспорт қилиш масаласи, маҳсулотларнинг нархи ва транспорт-логистика йўллари кўриб чиқилди. Ушбу йўналишдаги музокараларни давом эттиришга муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлида икки давлат туризм вазирларининг ўзаро ташрифларини амалга ошириш ёки илк босқичда онлайн учрашувларини ўтказиш масаласини ўрганиб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси


