Бухоро давлат университети делегациясининг Мисрга ташрифи бўлиб ўтди
Январ 03, 2026. 12:13 • 44 сония
• 279ҚОҲИРА, 5 январь. /“Дунё” АА/. 2025 йилнинг сўнгги ҳафтасида Бухоро давлат университети Тарих ва ҳуқуқ факультети декани Бобир Намозов бошчилигидаги делегациянинг Мисрга ташрифи амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташриф чоғида делегация аъзолари Миср Миллий китоблар ва архивлар уйида бўлиб, юртимизга оид қўлёзмалар билан танишди. Хусусан Ибн Сино меросига оид қўлёзмалар рўйхати жамланди.
Вакиллармиз Мисрнинг “EFC Plants Tissue Culture S.A.E.” инновацион компанияси раҳбари Муҳаммад Салама билан музокаралар ўтказиб, унинг иссиқхоналар ва замонавий лабораторияси фаолияти билан танишди.
Суҳбат чоғида яқин ойларда университет раҳбарияти бошчилигида мутахассислар ташрифини ташкил этиш ва ҳамкорликда ушбу лойиҳани Бухорода ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришди.
Элчихона томонидан ташкил этилган туризм тақдимотида Бухоро тарихи ва унинг диққатга сазовор жойлари тўғрисида маълумот берилди. Тадбир доирасида ёзувчи, Осиё мамлакатлари бўйича эксперт Аҳмад Тарабек билан илмий китоб ёзишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси



