Ўзбекистон Президенти Олмалиқ кон-металлургия комбинатида мис концентратини ишлаб чиқариш жараёнини кузатди
Март 16, 2026. 14:23 • 2 дақ
• 91
ТОШКЕНТ, 16 март. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатида барпо этилган мис концентратини фильтрлаш корпусида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, 3-мис бойитиш фабрикаси таркибидаги корпус йилига 917 минг тоннага яқин мис концентрати ишлаб чиқариш қувватига эга. Замонавий саноат пресс-фильтрлари, насос агрегатлари, шлам ва сув айланма тизимлари ўрнатилган. Ускуналар халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган бўлиб, юқори самарадорлик ва энергия тежамкорлиги билан ажралиб туради.
Айни вақтда қурилиш ишлари тўлиқ якунланиб, корпусда умумий 5 та пресс-фильтрдан 3 таси тўлиқ ишга туширилган, яна 2 таси ишга туширишга ҳозирланмоқда.
Фильтрлаш корпусида флотация жараёнидан келган мис концентратини қабул қилиш, концентратни қуюлтириш ва фильтрлаш, тиндирилган сувни ажратиш ва қайта ишлаб чиқаришга қайтариш, тайёр мис концентратини сақлаш ёки кейинги қайта ишлаш босқичига узатиш каби технологик жараёнлар амалга оширилади.
Бугунги кунда бу ерда 130 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда.
Давлатимиз раҳбари иш жараёни ва тайёр маҳсулотни кўздан кечирди, ходимлар билан суҳбатлашди.
Президентимиз иштирокида шу ернинг ўзида мис концентратидан намуналар олиш маросими ўтказилди. Намуналар 2 та алоҳида идишга солиниб, Олмалиқ комбинати музейи ва Тошкентдаги Давлат геология музейига юборилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси