«Прокуратура тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Ноябрь 01, 2023. 07:41 • 44 сония
• 553
ТОШКЕНТ, 1 ноябрь. /«Дунё» АА/. Президентимиз «Ўзбекистон Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан «Прокуратура тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Ушбу Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан жорий йил 4 майда қабул қилинган ва шу йил 30 сентябрь куни Сенат томонидан маъқулланган.
Ҳужжатга кўра, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Транспорт прокурори Бош прокурор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Ўзбекистон Ҳарбий прокурори Бош прокурор тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ, прокуратура органлари ва муассасалари ходимларига даражали унвонлар ва ҳарбий унвонлар бериш ҳамда улардан маҳрум этиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартиби ушбу Қонунда, Президент томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон расмий равишда дунёдаги энг нуфузли метрология келишувига қўшилди
Рақамли маҳсулотлар истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди