Logo

Германиянинг Гамбург шаҳрида мамлакатимиз туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди

Декабрь 26, 2025. 08:15 • 2 дақ

726

ГАМБУРГ, 26 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Германиянинг Гамбург шаҳрида юртимиз сайёҳлик салоҳияти, имкониятлари ва янги туризм йўналишларини намойиш этишга қаратилган “Ўзбекистон Ипак йўли дурдонаси!” шиори остида тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Гамбург савдо-саноат палатаси вакиллари, етакчи туркомпания ва туроператорлар, мамлакатимизга бориш истагида бўлган кенг жамоатчилик вакиллари, университет ва маданий муассасалар ходимлари ҳамда ватандошлар иштирок этди.

Дастурга кўра, қатнашчиларга дастлаб элчихона вакиллари томонидан мамлакатимизда туризм соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, соҳани ривожлантиришда эришилаётган ютуқлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Юртимизнинг жозибадор ва жадал ривожланаётган сайёҳлик йўналиши сифатида халқаро миқёсда эътироф этилаётгани қайд этилди. Хусусан, 2023 йилда 121 та давлатни қамраб олган “Safety Perception Index 2023” рейтингида Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рейтингида 1-ўринни эгаллади. Жорий йил БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти томонидан январьсентябрь ойларида хорижий сайёҳларни жалб қилишда энг юқори суръатларда ўсган дунёнинг ТОП-7 мамлакати қаторига киритилди.

Тадбирда сўзга чиққан сиёсатчи, Германия Социал-демократик партияси аъзоси, “CVJM zu Hamburg e.V” жамияти вакили Ҳанифа Сойлу 2026 йилда Ўзбекистон ва Гамбург ўртасида иқтисодиёт, таълим, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Бундан ташқари, “New Sil Road GmbH” туркомпанияси раҳбари Изабелле Хансен компания томонидан ташкил этиладиган Ипак йўлида жойлашган мамлакатлар орқали “Auto-Ralley” автомашиналарда саёҳатда Ўзбекистон ўзининг бой маданий, тарихий мероси, санъати билан ўзига хос ўрин эгаллашини эътироф этди. Юртимизнинг меҳмондўст ва бағрикенг инсонлари ва бетакрор гастрономик имкониятлари ҳақидаги ўз таассуротларини гапирди.

Тадбирнинг фахрий меҳмони, “RITM-X” мусиқа гуруҳи раҳбари, турколог Уте Шиллинг ўз мусиқий жамоаси билан жорий йил Тошкент, Бухоро, Самарқанд шаҳарлари қилган саёҳати ҳақида сўзлади. У Бухоро Биенналиесидаги иштироки ҳамда маҳаллий санъаткорлар билан биргаликдаги концерт дастурлари ҳақида айтиб берди.

Уте Шиллинг ва Хуршид Дадабоевнинг доира ижросидаги мусиқий чиқиши, юртимизнинг Германиядаги туризм бренди элчиси Герҳард Биркл томонидан ишланган “Ўзбекистонга хуш келибсиз!” номли ҳужжатли фильм намойиши тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш