Logo

Ўзбекистоннинг Исроилдаги туризм бренди элчиси тайинланди

Январ 15, 2026. 10:05 • 52 сония

236
Ўзбекистоннинг Исроилдаги туризм бренди элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Исроилдаги туризм бренди элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Исроилдаги туризм бренди элчиси тайинланди

ТЕЛЬ-АВИВ, 15 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Туризм қўмитаси томонидан мамлакатимизнинг Исроилдаги туризм бренди элчиси этиб тайинланган Ниссан Мушаевга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан Ниссан Мушаев ўзига билдирилган ишончни алоҳида эътироф этди. У Исроил бозорида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини фаол тарғиб қилишга қаратилган ташаббусларни амалий рўёбга чиқариш учун барча тажриба ва билимни ишга солишга тайёрлигини билдирди.

Ниссан Мушаев “Asia Travel” сайёҳлик компанияси асосчиси бўлиб, кўп йиллар давомида Исроилдаги Ўзбекистон сайёҳлик йўналишида муваффақиятли фаолият юритиб келади. У ҳар йили юртимизга сайёҳлик гуруҳларини ташкил этиб, Исроилдан сайёҳлар оқимининг кўпайишига, Ўзбекистон сайёҳлик ташкилотлари билан барқарор ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Мазкур тадбир Исроил оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди. Хусусан, “Jewish Traveler” нашри сайтида Ўзбекистоннинг сайёҳлик бренди элчиси тайинланишининг аҳамияти ҳамда исроиллик сайёҳларнинг мамлакатимиз маданий, тарихий ва зиёрат салоҳиятига қизиқиши ортиб бораётгани ҳақида мақола эълон қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш