Logo

Саудия Арабистони Миграция Бош бошқармасининг Жидда ва Макка шаҳарлари раҳбари билан Ўзбекистон фуқаролари дуч келаётган муаммолар муҳокама қилинди

Сентябрь 13, 2025. 13:14 • 53 сония

145
Саудия Арабистони Миграция Бош бошқармасининг Жидда ва Макка шаҳарлари раҳбари билан Ўзбекистон фуқаролари дуч келаётган муаммолар муҳокама қилинди

ЖИДДА, 13 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Саудия Арабистони Миграция Бош бошқармасининг Жидда ва Макка шаҳарлари раҳбари, генерал Файсал бин Муҳаммад ар-Рожиҳий билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Cуҳбат аввалида томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги дўстона ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик барча соҳаларда изчил ривожланаётгани қайд этишди.

Таъкидланганидек, Саудия Арабистонига келиш учун онлайн Умра, бизнес ва сайёҳлик визаларини олиш осонлаштирилгани натижасида сўнгги йилларда Умра зиёратига келаётган Ўзбекистон фуқароларининг сони тобора ортмоқда.

Генерал Файсал бин Муҳаммад ар-Рожиҳий, Бош консулхона вакилларининг Саудия томони билан доимий алоқада бўлиб, Ўзбекистон фуқаролари учун Жидда халқаро аэропортида виза расмийлаштиришда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Мулоқот чоғида Саудия Арабистонига ноқонуний йўллар билан келаётган Ўзбекистон фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлари бериш, ноқонуний фирмаларни огоҳлантириш ва бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Макка шаҳрида жойлашган "аш-Шумайсия" депортация марказида сақланаётган ватандошларга қисқа муддатларда Ўзбекистонга қайтиш сертификатларини расмийлаштириш ва уларни юртимизга қайтариш таклифи қўллаб-қувватланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш