Туркия оила ва ижтимоий хизматлар вазири Ўзбекистонни мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклади

Август 30, 2026. 15:00 • 2 дақ

97
Туркия оила ва ижтимоий хизматлар вазири Ўзбекистонни мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклади

АНҚАРА, 30 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Илҳом Ҳайдаров Туркия оила ва ижтимоий хизматлар вазири Маҳинур Ўздемир Гўкташ билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув аввалида Туркия вазири Ўзбекистон халқини давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклаб, энг эзгу тилакларини билдирди.

Маҳинур Гўкташ Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни диққат билан кузатиб бораётганини ва бу йўналишда кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолашини таъкидлади.

“Туркий халқлар сифатида биз умумий тарихга эгамиз, унда аёл ҳар доим оилада ва жамиятда алоҳида ўрин эгаллаган. Туркия бу соҳада сиз билан ҳамкорлик қилишдан, шунингдек, мавжуд тажрибамиз ва янги ишланмаларимиз билан ўртоқлашишдан мамнун бўлади”, - деб таъкидлади вазир.

Вазир Маҳинур Гўкташ, шунингдек, Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан ҳамкорлик самарали давом этаётганини қайд этиб, яқин орада Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи давомида ушбу алоқаларга қўшимча туртки бериш ва уларни янада ривожлантиришга кўмаклашиш ниятида эканини билдирди.


Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси