Ро Джун Хён: Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига дадил қадам қўймоқда
Август 30, 2026. 16:00 • 2 дақ
• 29
СЕУЛ, 30 август. /“Дунё” АА/. Жанубий Кореянинг “LOTTE Corporation” компанияси президенти ва ижрочи директори Ро Джун Хён юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали Ўзбекистон халқига самимий табрик ва эзгу тилакларини йўллади:
– Аввало, Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда барқарор ижтимоий-иқтисодий ўсиш таъминланиб, мамлакатнинг халқаро алоқалари тобора юксалмоқда.
Кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланишлар Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилаяпти.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланмоқда. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро ишонч, ҳурмат ва узоқ муддатли манфаатларга асосланган бўлиб, бу муносабатларни янада кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжуд.
Айниқса, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш учун катта имкониятлар бор. Корея бизнеси Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва йирик лойиҳаларда янада фаол иштирок этишдан манфаатдор.
Икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, логистика, туризм, замонавий технологиялар ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш каби йўналишларда шерикликни кенгайтириш учун имкониятлар юқори.
Компаниямиз Ўзбекистон билан ҳамкорликни ўзаро манфаатли янги лойиҳалар орқали амалга ошириш, икки мамлакат ўртасидаги ишбилармонлик ва иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш тарафдори.
Мамлакат халқига тинчлик, бахту саодат ва фаровонлик тилайман.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари келгусида ҳам янада мустаҳкамланишига ишонаман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси