Ўзбекистоннинг янги доимий вакили БМТнинг Женевадаги бўлими раҳбарига ишонч ёрлиқларини топширди
Март 15, 2024. 09:20 • 2 дақ
• 1484
ЖЕНЕВА, 15 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Элдиёр Тошматов кеча БМТнинг Швейцариядаги ваколатхонаси бош директори Татьяна Валоваяга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг БМТ билан алоқалари ҳолати ва истиқболлари юзасидан қисқача фикр алмашилди.
Татьяна Валоваяга Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва "Ўзбекистон-2030" стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида маълумот берилди.
Бош директор мамлакат раҳбариятининг Ўзбекистонда иқтисодиётни янада ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ташаббусларини олқишлади.
БМТнинг Женевадаги бўлими раҳбарининг 2022 йил декабрь ойида Ўзбекистонга буюрган ташрифи ва Тошкентда гендер муаммосига бағишланган "Ҳаракатнинг 17 та юзи" мавзусидаги фотокўргазмаси алоҳида қайд этилди.
Ўзбекистонда БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш, айниқса, гендер тенглиги ва хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Татьяна Валоваянинг айтишича, Ўзбекистоннинг БМТ билан ўзаро ҳамкорлиги сезиларли фаоллашган, шунингдек, Женевадаги ташкилотларнинг ихтисослашган тузилмалари билан айниқса, инсон ҳуқуқлари соҳасида очиқ ва ошкора мулоқот олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, энг кўп сони Женевада тўпланган 40 дан ортиқ йирик халқаро ихтисослаштирилган ташкилотлар жойлашган. Уларнинг фаолияти тинчликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, барқарор ривожланиш, қуролсизланиш, атроф-муҳит ва бошқа кенг кўламли масалаларни қамраб олади. Бу ерда БМТ идораси, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон савдо ташкилоти, Парламентлараро иттифоқ, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ва бошқаларнинг штаб-квартиралари жойлашган.
Эслатиб ўтимиз, Ўзбекистоннинг БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги янги доимий вакили Элдиёр Тошматов март ойи бошида Женевага ташриф буюрди ва ўз вазифаларини бажаришга киришди. Янги доимий вакил 41 ёшда. У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Тошкентдаги Webster университетини тамомлаган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари АҚШ делегацияси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон Президенти томонидан қабул қилинди
Кобулда биринчи Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди