Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида маданият соҳасидаги алоқалар янада кенгайтирилади

Май 29, 2026. 15:40 • 2 дақ

103
Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида маданият соҳасидаги алоқалар янада кенгайтирилади

АЛ-КУВАЙТ, 29 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов ушбу Кувайт ахборот ва маданият вазири Омар Абдулазиз Ал-Омар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат давомида 2025 йил февраль ойида давлатимиз раҳбарининг Кувайтга амалга оширган расмий ташрифи доирасида имзоланган маданият ва санъат соҳасидаги икки томонлама ҳукуматлараро битимни амалий жиҳатдан фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

2026 йил июнь ойида Наманган шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Халқаро мақом фестивалига Ўзбекистон маданият вазири томонидан Ал-Омар шахсан таклиф этилгани ва Кувайт вакилларининг ушбу нуфузли тадбирда иштироки муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, 2026 йил апрель ойида Кувайтда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданияти ва санъати кунлари” тадбирини Яқин Шарқдаги геосиёсий вазият сабабли Кувайт томони таклифига асосан келгуси йилга кўчириш ва уни юқори савияда ташкил этиш учун аниқ муддат ҳамда ташкилий масалаларни пухта ишлаб чиқиш зарурлиги маълум қилинди.

Учрашувда Кувайтда фаолият юритаётган ўзбекистонлик маданият ва санъат соҳаси вакилларини маҳаллий маданий муассасалар ва таълим марказларига кенгроқ жалб қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Ўз навбатида, Кувайт томони Ўзбекистон билан маданий-гуманитар муносабатларни изчил ривожлантириш, шунингдек маданият, санъат, мусиқа таълими ва медиа соҳаларида амалий ҳамкорликни янада фаоллаштиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш