Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги сиёсий-дипломатик ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Сентябрь 10, 2026. 20:00 • 1 дақ

91
Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги сиёсий-дипломатик ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

АШХОБОД, 10 сентябрь. /“Дунё” АА/. Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимиз элчиси Равшанбек Алимов ва вазир ўринбосари Мяхри Бяшимова ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Томонлар сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги Туркманистон–Ўзбекистон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланишнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Дипломатлар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган кўп йиллик стратегик шериклик алоқалари юқори самара бераётганини таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар давомида бўлажак қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш ва икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йилда Туркманистон ва Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган халқаро форумларда икки мамлакат вакилларининг юқори даражадаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар сиёсий мулоқотни ривожлантириш ва халқаро майдонда, жумладан, БМТ доирасидаги ҳамкорликни изчил мувофиқлаштириб боришни давом эттиришга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш