Доҳада Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан брифинг бўлиб ўтди

Сентябрь 09, 2026. 14:00 • 2 дақ

86
Доҳада Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан брифинг бўлиб ўтди

ДОҲА, 9 сентябрь. /“Дунё” АА/. Қатарда Ўзбекистоннинг 35 йиллик тараққиёт йўлига бағишланган брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Брифингда Қатарнинг етакчи оммавий ахборот воситалари – “Qatar News Agency” (QNA), “Qatar TV”, “Al Jazeera”, “The Peninsula”, “Doha News”, “Gulf Times”, “Al Raya”, “Al Sharq”, “Al Watan”, “Al Arab”, “Qatar Tribune” каби нуфузли медиа вакиллари, таниқли блогерлар ва ижтимоий тармоқлар инфлюенсерлари иштирок этди.

Брифингда Қатар ОАВ вакилларига сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Хусусан, миллий иқтисодиётни модернизация ва трансформация қилиш, тадбиркорлик учун янги имкониятлар яратиш, инвестицияларни жалб этиш, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, ижтимоий ҳимоя, таълим ва тиббиёт соҳаларини такомиллаштириш, инсон капиталини ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги натижалар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг марказида “Инсон–Жамият–Давлат” тамойили туради. Мазкур ёндашув аҳоли фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун янги имкониятлар яратишга қаратилган.

Брифингда мамлакатнинг очиқ, прагматик ва конструктив ташқи сиёсати халқаро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, хорижий шериклар билан ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётгани қайд этилди.

Ўзбекистон–Қатар муносабатларининг жадал ривожланаётгани алоҳида қайд этилди. Қатар Давлати Ўзбекистоннинг Яқин Шарқдаги муҳим стратегик ҳамкорларидан бири сифатида эътироф этилиб, сиёсий мулоқот, давлатлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорлик, инвестициявий шериклик ҳамда ўзаро савдо ҳажми изчил ошиб бораётгани таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси