Доҳадаги “Қатара” маданият қишлоғида ўзбек маданияти бурчаги ва миллий павильон ташкил этилди

Ноябрь 23, 2026. 18:00 • 2 дақ

• 128

ДОҲА, 23 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон  Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Доҳа шаҳридаги “Катара” маданий қишлоғида мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон маданияти бурчаги ва миллий павильони ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Лусаил университети ҳамда “Катара” маданий қишлоғи мажмуаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Лусаил университети ректори доктор Низом Ҳиндий, “Катара” мажмуаси бош директори доктор Холид Ал-Сулайтий, Доҳада аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари ва маҳаллий жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистоннинг бой тарихи, миллий қадриятлари, маданий мероси ва замонавий тараққиётини Қатар жамоатчилигига кенг таништириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилди. 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган Давлат байроғимиз суверенитетимиз ва миллий ўзлигимиз рамзи сифатида хорижий жамоатчиликка кенг намоён этилди.

Шунингдек ўқинг

Миллий павильонда халқимизнинг кўп асрлик мероси ва анъаналарини акс эттирувчи экспозициялар — миллий либослар, анъанавий ҳунармандчилик буюмлари, амалий санъат намуналари ҳамда ўзбек миллий таомлари меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинди.

Бундан ташқари, иштирокчиларга Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент каби тарихий ва замонавий шаҳарларимизнинг сайёҳлик салоҳияти, меъморий обидалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Кўплаб меҳмонлар мамлакатимизнинг туризм имкониятларига катта қизиқиш билдириб, Ўзбекистонга саёҳат қилиш истагини билдирдилар.

Қатарда Ўзбекистон маданияти бурчагининг ташкил этилиши икки халқ ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш, миллий меросимиз ва сайёҳлик салоҳиятимизни хорижда кенг тарғиб этиш йўлидаги муҳим амалий қадам бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш