Ўзбекистон маҳсулотлари Польшадаги халқаро кўргазмада намойиш этилди

Ноябрь 23, 2026. 19:30 • 2 дақ

• 44

ЛОДЗЬ, 23 ноябрь. /“Дунё” АА/. Лодзь шаҳрида ўтказилган “Fast Textile 2026” халқаро тўқимачилик кўргазмасида Ўзбекистоннинг енгил саноат соҳасидаги етакчи корхоналари ҳам фаол иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси кўмагида ҳамда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбир кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистон миллий стендида “Orange Textile”, “Global Tekstil”, “Insaf Textile”, “Fazo Textile”, “Osiyo Home Tex”, “Terracotta Tekstil”, “TOSHBULOQ-TEKS”, “SHOSHOMI”, “Orzu Tex”, “BOKAR”, “Sulton”, “Parisa Home” каби 25 та корхона ўз маҳсулотларининг кенг турларини халқаро жамоатчилик эътиборига ҳавола этди.

Иштирокчиларга миллий маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш, экспорт имкониятларини ошириш, “Made in Uzbekistan” брендини кенг тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек ўқинг

Кўргазма давомида Ўзбекистон павильони европалик харидорлар, дизайнерлар ва соҳа мутахассислари билан гавжум бўлди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилган маҳсулотлар юқори сифати, замонавий дизайн ечимлари ҳамда халқаро экологик стандартларга тўлиқ жавоб бериши билан алоҳида эътирофга сазовор бўлди.

Учрашувларда ўзбек корхоналари ва европалик ҳамкорлар ўртасида қатор дастлабки экспорт келишувларига эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш