Бурсадаги Фахрий консулхона янги биносида ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди

Август 24, 2026. 10:31 • 2 дақ

131
Бурсадаги Фахрий консулхона янги биносида ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
Бурсадаги Фахрий консулхона янги биносида ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
Бурсадаги Фахрий консулхона янги биносида ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди

БУРСА, 24 август. /“Дунё” АА/. Туркияниянг Бурса вилоятида истиқомат қилаётган ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ушбу ҳудудда Фахрий консулхонанинг янги биноси очилиши муносабати билан сайёр қабул ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхона дипломатлари томонидан ташкил этилган тадбирда иштирокчилар Бурсадаги Фахрий консулхона биносини кўздан кечириб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Фахрий консул Али Баклан билан ўтказилган мулоқот жараёнида ҳамюртларимиз мурожаатларини ўрганиш, уларни қийнаётган муаммоларга ўз вақтида ечим топиш масалаларида фикр-мулоҳаза алмашилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар тингланди, юртдошларга ҳуқуқий ва консуллик масалалари юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Шунингдек ўқинг

Ташриф доирасида “Kurfezim” зайтун маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан ҳам танишилди. Корхонада меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказилиб, уларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари, иш фаолияти давомида дуч келаётган муаммолари ҳамда эҳтиёжлари юзасидан суҳбатлашилди.

Шу билан бирга, Бурса вилоятида қурилиш соҳасида фаолият юритаётган ҳамюртларимиз билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари, Туркияда қонуний меҳнат қилиш шартлари, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ҳамда консуллик хизматига мурожаат қилиш имкониятлари бўйича зарур маълумотлар тақдим этилди.

Учрашувлар давомида фуқароларга Туркия ҳудудида амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилиш, меҳнат шартномаларини расмийлаштириш, шахсий ҳужжатларни эҳтиёткорлик билан сақлаш ҳамда зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик муассасаларига мурожаат қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Ташриф натижасида Бурса вилоятида истиқомат қилаётган ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда консуллик-ҳуқуқий кўмакни янада кучайтириш мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш