Япониянинг нуфузли университетида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Июнь 10, 2026. 12:30 • 54 сония
• 100
ТОКИО, 10 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Япониянинг Кэйо университетида икки мамлакат ҳамкорлигига бағишланган маъруза ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.
Маъруза давомида қатнашчиларга Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатимизнинг иқтисодий ва сармоявий салоҳияти, рақамли трансформация жараёнлари, таълим соҳасидаги ўзгаришлар ҳамда республикамизнинг халқаро майдондаги ўрни ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги кенгайтирилган стратегик шерикликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, савдо-иқтисодий, таълим, инновация ва юқори технологиялар соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида Кэйо университети профессор-ўқитувчи
ва талабаларининг жорий йил давомида Ўзбекистонга ўқув-танишув сафарини ташкил этишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси