Ўзбекистон элчиси Япония парламенти Маслаҳатчилар палатаси раиси билан учрашди

Июнь 01, 2026. 19:55 • 2 дақ

95
Ўзбекистон элчиси Япония парламенти Маслаҳатчилар палатаси раиси билан учрашди

ТОКИО, 1 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония парламенти Маслаҳатчилар палатаси раиси Масакадзу Сэкигути билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Япония муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, парламентлараро ҳамкорлик масалалари ҳамда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Масакадзу Сэкигути Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва улар натижасида эришилаётган ютуқларнинг муҳимлигини таъкидлаб, мамлакатнинг халқаро нуфузи барқарор ўсиб бораётганини эътироф этди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, у Ўзбекистон Президентининг 2025 йил декабрь ойида Японияга амалга оширган давлат ташрифи ҳамда “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти биринчи саммити икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиққанини алоҳида таъкидлади.

Томонлар парламент дипломатияси ва парламентлараро алмашинувларни янада фаоллаштириш муҳим эканини қайд этдилар.

Учрашув якунида жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёш парламентарилар глобал анжуманида Япония парламенти вакилларининг иштирок этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш