Венгрияда Ўзбекистон янгиликларига қизиқиш ортмоқда
Январ 07, 2025. 15:51 • 41 сония
• 170
БУДАПЕШТ, 7 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг "Magyar Demokrata" газетаси асосчиси ва бош муҳаррири Андраш Бенчик ҳамда Ўзбекистондаги парламент сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этган мазкур газета журналисти Жорж Сальм билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда Дунё АА мухбири.

"Magyar Demokrata" – мустақил ва Венгрияинг энг обрўли газеталаридан бири. Газетанинг электрон нашрини ҳар ой 1 миллионга яқин одам ўқийди.
Мулоқот давомида, Венгрияда икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланиши доирасида Ўзбекистон ҳақидаги янгиликлар, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қизиқиш ортиб бораётгани эътироф этилди. Шу билан бирга, ҳар икки давлат Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) фаол аъзолари бўлиб, бошқа аъзо мамлакатлар билан яқин дўстлик ва стратегик шерикликни кенгайтираётганига урғу берилди.
Учрашув якунида газетада Ўзбекистонга бағишланган туркум мақолаларни чоп этиш ҳамда бу борадаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси