Бахтиёр Саидов: АҚШ Давлат котибининг Ўзбекистонга ташрифи мазмунли ва самарали бўлди
Октябрь 20, 2026. 15:30 • 2 дақ
• 238ТОШКЕНТ, 20 октябрь. /“Дунё” АА/. Бугун АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга уч кунлик ташрифи якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг мамлакатимизга ташрифи мазмунли ва самарали бўлди, – деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари билан бўлиб ўтган музокаралар, “С5+1” вазирлар учрашуви, Кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотининг биринчи йиғилиши ҳамда Ўзбекистон–Америка ишбилармонлик ва инвестициялар кенгашининг иккинчи йиғилиши икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун муҳим замин яратди.
Ташриф давомида эришилган келишувлар ва белгиланган устувор йўналишлар Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини аниқ амалий натижалар билан бойитишга хизмат қилади.
Уларни амалга ошириш йўлида биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни изчил давом эттиришга келишиб олдик”.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



