Ўзбекистон ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Самарқандда “Артемида” битимларини имзолади

Октябрь 19, 2026. 13:00 • 58 сония

• 134
Ўзбекистон ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Самарқандда “Артемида” битимларини имзолади

ТОШКЕНТ, 19 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио бугун Самарқандда “Артемида битими”ни имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Икки томонлама музокаралардан сўнг АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан Ой, Марс, кометалар ва астероидлардан тинчлик мақсадларида фойдаланиш ҳамда уларни тадқиқ этиш бўйича ҳамкорлик тамойилларини белгиловчи Артемида битимларини имзоладик, – деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Мазкур ҳужжат Ўзбекистоннинг НАСА ва бошқа иштирокчи давлатлар космик агентликлари билан ҳамкорлигини кенгайтириш, миллий кадрларни тайёрлаш ҳамда космик технологиялар трансфери учун янги имкониятлар яратади.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон Артемида битимларини имзолаган 77-давлат бўлди”.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш