Самарқандда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик бўйича мулоқотнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Октябрь 19, 2026. 12:30 • 2 дақ

• 163
Самарқандда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик бўйича мулоқотнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 19 октябрь. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио бугун Самарқандда кенгайтирилган стратегик шериклик бўйича мулоқотнинг биринчи йиғилишини ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бугун Самарқандда ҳамкасбим, АҚШ Давлат котиби жаноб Марко Рубио билан Ўзбекистон–АҚШ Кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотининг биринчи йиғилишини ўтказдик, – деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Ушбу механизм ишга туширилиши Ўзбекистон–АҚШ муносабатларини изчил ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир.

Шунингдек ўқинг

Мамлакатларимиз раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш, савдо ва инвестицияларни кенгайтириш, энергетика, муҳим минераллар ҳамда илғор технологиялар соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан атрофлича фикр алмашдик. Таълим, маданий-гуманитар алоқалар ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратдик.

Ишонамизки, мазкур мулоқот ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни илгари суриш ва стратегик шериклигимиз доирасида янги ташаббус ва лойиҳаларни амалга оширишга мустаҳкам асос яратади”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш