Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Хорватия Бош вазири билан учрашди

Июнь 27, 2026. 13:40 • 2 дақ

53
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Хорватия Бош вазири билан учрашди

ТОШКЕНТ, 27 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хорватия Бош вазири Андрей Пленкович билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Хорватия Республикаси Бош вазири Андрей Пленкович Жаноби Олийлари билан мазмунли учрашув ўтказишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказдик.

Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилдик. Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика соҳасидаги шерикликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик.

Шунингдек, минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик.

Шунингдек ўқинг

Хорватия Раҳбариятининг Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга қаратган қатъий интилишини юксак қадрлаймиз”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш