Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Сингапур бизнес федерацияси давра суҳбатида қатнашди

Июнь 22, 2026. 18:00 • 2 дақ

136

ТОШКЕНТ, 22 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Сингапур бизнес федерациясида мамлакатнинг етакчи ишбилармон доиралари ва йирик компаниялари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Сингапур бизнес федерациясида мамлакатнинг етакчи ишбилармон доиралари ва йирик компаниялари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Тадбирда “Wilmar International”, “Indorama Corporation”, “Singapore Technologies Engineering”, “Meta”, “Franklin Templeton”, “StoneX”, “Meinhardt”, “Quest Ventures”, “Investbanq”, “Global Finance & Technology Network”, “TASCA” ҳамда бошқа компанияларнинг раҳбар ва вакиллари иштирок этди.

Суҳбат давомида сунъий интеллект, венчур инвестициялари, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, “ақлли шаҳарлар”, рақамли инфратузилма ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашдик.

Шунингдек ўқинг

Сингапур ишбилармон доиралари Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, қулай инвестиция муҳитини шакллантириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, саноат кооперациясини кенгайтириш ҳамда илғор технологияларни жорий этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.

Мазкур давра суҳбатининг юқори савияда ташкил этилишига қўшган ҳиссаси учун Сингапур бизнес федерацияси ижрочи директори Самантҳа Теога ҳамда барча сингапурлик дўстларимизга самимий миннатдорлик билдирамиз”.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш