Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди

Июль 14, 2025. 20:20 • 2 дақ

632
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди

ТОШКЕНТ, 14 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

"Бугун биз турли соҳаларни қамраб олган етакчи Хитой компаниялари — Chison Medical Technologies, China Resources Pharmaceutical Group, Norinco, Hangzhou Miuge Chemical Commodities Science and Technologies, Xiamen Tungsten, Shandong Gold, Contemporary Amperex Technology, Great Wall Motor, Origin Quantum, China Aerospace Science and Technolog билан бир қатор мазмунли ва самарали учрашувлар ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Кун тартибимизда барча йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, илғор ишлаб чиқариш қувватлари ва юқори технологияларни Ўзбекистонга жалб этиш, маҳаллий мутахассислар салоҳиятини ошириш ҳамда мамлакатимизни минтақавий ва глобал таъминот занжирларига самарали интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Биз Хитой компанияларининг Марказий Осиёнинг жадал суръатларда ривожланаётган бозорига кириш борасидаги самимий қизиқишларини қадрлаймиз".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш