Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ашхобод шаҳрида Туркманистон Президенти билан учрашди

Март 28, 2025. 09:07 • 29 сония

983
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ашхобод шаҳрида Туркманистон Президенти билан учрашди

ТОШКЕНТ, 28 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Ашхобод шаҳрида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов томонидан қабул қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун Ашхободда Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг энг самимий саломларини етказдик. Давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ўзаро ишонч Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклигини барча соҳаларда чуқурлаштириш, ҳамкорлик ва фаровонликни янада барқарорлаштиришда мустаҳкам таянч бўлиб хизмат қилмоқда".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш